Бугун халқаро музқаймоқ куни

1786 йил 10 июн куни АҚШда музқаймоқнинг катта савдоси бошланган. Шунинг учун расмий мақомга эга бўлмаган байрам айнан шу куни нишонланади. Тўғри, бундай байрамларга расмий мақом ҳам керак эмас аслида. Чунки бутун дунёда музқаймоқни севмайдиган инсонлар камдан-кам учрайди. 

Тахминан, 3000 йил олдин, Хитойда муз ва мева бўлаклари аралашмасидан ширинликлар тайёрланган.

Шунингдек, музқаймоқ кенг тарқалган тетиклантирувчи ажойиб сут коктейлининг бир қисмидир.

Бугунги кунда музқаймоқнинг жуда кўп турлари мавжуд, нархлари ҳам турли-туман. Аммо шундай бўлишига қарамасдан, бу маҳсулот дунёдаги энг арзон ва энг харидоргир ширинликлардан бири бўлиб қолмоқда.

Музқаймоқ ҳақида сайтимиз орқали ўзингизни қизиқтирган фойдали маслаҳатлардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Музқаймоқ стоматитни даволаши ҳақида билармидингиз?

Қандай музқаймоқ ёқтиришига қараб феъл-атворини билиб олинг