Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Қандай музқаймоқ ёқтиришига қараб феъл-атворини билиб олинг

Ташқарида ҳаво иссиқ, қуёшнинг тафти нафақат қалбларни, балки ошқозонни ҳам ёндирмоқда. Қалбдаги оловни-ку муҳаббат билан совитиш мумкин, аммо ошқозондаги оташни музқаймоқсиз ўчириб бўлмайди. Сув ҳам ичиш мумкин-ку деяпсизми? Асло йўқ! Фақат музқаймоқ! Мана шундай музқаймоқсиз ҳаётини тасаввур қила олмайдиган кишиларда углеводлар алмашинуви бузилган бўлиб, уларга кальций етишмайди.

Музқаймоққа бўлган муҳаббат қалбини болалик тарк этмаган, беғубор инсонларда кўпроқ кузатилар экан.

Агар сиз семириб кетишдан қўрқсангиз-у, аммо ҳаётингизни музқаймоқсиз тасаввур қила олмасангиз, банан, қулупнай ёки бошқа исталган севимли меваларингизни блендерда эзинг ва 2 соатга музлаткичга қўйинг. Уй шароитида фойдали ва ниҳоятда маззали музқаймоқ тайёр, муҳими, ортиқча калорияларга эга бўлмайсиз!

Кишининг қандай музқаймоқ ёқтиришига қараб, унинг феъл-атворини ҳам билиб олиш мумкин.

Масалан, мевали музқаймоқни режалари аниқ ва ўзига ишонган кишилар севиб истеъмол қилишади. Одатда улар иккинчи яримларини танлаётганда жуда эҳтиёткор ва талабчан бўлишади. Бу тоифадаги қизлар қарама-қарши жинс вакиллари учун ҳамиша қизиқарли ва суюкли бўлишади.

Шоколадли музқаймоқларни севувчи кишилар эса дунёдаги жамики яхши нарсалардан баҳраманд бўлишни исташади. Жумладан, ресторанларга боришни, кийим-кечак сотиб олишни ва саёҳат қилишни ёқтиришади.