Зарарли одатлардан воз кечиш учун 10 сабаб

Бугунги кунда ҳаётда соғлиқдан муҳимроқ нарса йўқлиги ҳеч кимга сир эмас, чунки инсон соғлом бўлсагина ҳар бир лаҳзадан завқлана олади. Кўп одамлар бу ҳақида яхши билишади, аммо шунга қарамай, улар вақт топишганда спорт залига боришади, фақат касал бўлганида шифокорга мурожаат қилишади ва чекишни ташлашга ҳаракат қилишади. Ҳар бир инсон ёмон одатлар соғлиқ учун зарарли деган фикрга қўшилишади, лекин уларни ташлашга ҳаракат қилишмайди. Аммо бунинг учун сабаблар етарлича:

1. Узоқ умр кўриш. Зарарли одатлар организмимиздаги аъзоларнинг деярли барчасига салбий таъсир кўрсатади ва умр қисқаришига сабаб бўлади.

2. Теран фикр ва ҳаракатни назоратда ушлаш. Одамлар зарарли одатлардан завқланиш вақтида қилаётган хатти-ҳаракатларини хавф туғдирмайди, деб ўйлашади, аммо энг кичик хато ўлимга ёки ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Булар, жинсий йўл билан юқадиган касалликлар, маиший жиноятлар, исталмаган ҳомиладорлик ва бошқалар. 

3. Ички ва ташқи гўзаллик. Ойнага қарасак, биз муваффақиятли ва чиройли одамни кўришни хоҳлаймиз. Ёмон одатлар ташқи кўринишни таниб бўлмайдиган даражада ўзгартиради - сариқ тишлар, ажинлар ва думалоқ қорин бизни идеалдан узоқлаштиради. 

4. Маънавий ва моддий бойлик. Чекувчилар чекишга қанча пул сарфлашларини ўйлаб кўринг. Ёмон одатсиз, бир неча йил ичида улар муносиб маблағ тўплашлари мумкин. 

5. Соғлом оила. Яхши намуна юқумли, шунинг учун сиз барча қариндошларингиз сиздан ўрнак олишлари учун соғлом турмуш тарзига интилишингиз керак. Биргаликда тоғларга сайр қилиш, спорт залига саёҳат ва режим бўйича овқатланиш - бу соғлом ва бахтли оиланинг рецепти.

Унутманг, ўзингиздан бошқа ҳеч ким ҳаётингизни бахтли қила олмайди. Бунга эришишнинг энг осон йўли бу зарарли одатлардан воз кечишдир.

М.Мирзалиева