Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
Фото: «Zen.yandex.ru»
Юртимизда ковид билан боғлиқ вазият танглигича қолмоқда

2021 йил 16 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 118881 (+501) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Қорақалпоғистон, 22 нафари Андижон,

12 нафари Бухоро, 57 нафари Жиззах, 17 нафари Қашқадарё, 15 нафари Навоий, 18 нафари Наманган, 38 нафари Самарқанд, 27 нафари Сирдарё, 35 нафари Сурхондарё, 44 нафари Фарғона, 17 нафари Хоразм, 51 нафари Тошкент вилоятларида, 115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 416 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида Қорақалпоғистон Республикасида 114, Бухоро вилоятида 43, Жиззах вилоятида 101, Қашқадарё вилоятида 15, Наманган вилоятида 20, Самарқанд вилоятида 55, Сирдарё вилоятида 32, Фарғона вилоятида 53, Тошкент вилоятида 42, Тошкент шаҳрида 89 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 113825 (+564) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 793 нафарни ташкил қилди.