Куни кеча, 13 июль санасида мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 132 764 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 101 000 нафарни,
2-босқич эмланганлар 17 263 нафарни,
3-босқич эмланганлар 14 501 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 129 626 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 3 158 120 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 1 453 556 нафарни,
3-босқич эмланганлар 517 950 нафарни ташкил қилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 938 529 нафарни ташкил қилмоқда.
13 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Фарғона вилояти (20 685 доза),
Наманган вилояти (20 669 доза),
Самарқанд вилояти (15 495 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Наманган вилоятида 651 374 доза,
Фарғона вилоятида 647 935 доза,
Андижон вилоятида 584 240 дозани ташкил қилмоқда.