Вазн йўқотишнинг олтин қоидаси

Инсон вазни нафақат тўғри овқатланиш, балки турмуш тарзи ҳамда саломатлик билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Тўғри (рационал) овқатланиш – одамнинг меъёрий ўсиши, ривожланиши ва соғлом ҳаёт фаолиятини таъминлайди, саломатлигини мустаҳкамлайди ва касалликларнинг олдини олади.

Вазн йўқотиш учун тўғри овқатланиш тамойиллари:

1Сув ичиш. Ҳар куни эрталаб уйғонганингиздан сўнг хона ҳароратида бир стакан сув ичиш керак.

2. Тез-тез овқатланиш – кунига 5-6 марта. Ушбу тамойилга риоя қилиш ошқозонга кирувчи маҳсулотлар билан тезроқ ва яхшироқ курашишга ёрдам беради.

3. Мувозанатни сақлаш. Тўйинмаган ёғ кислоталарининг манбалари бўлган маҳсулотлар билан бир хил миқдорда сабзавотларни истеъмол қилиш керак. Бу уруғлар, ёнғоқлар, авакадо, ўсимлик ёғлари.

4. Углеводлар – эрталаб, оқсиллар – кечқурун. Углеводларга бой маҳсулотлар эрталаб истеъмол қилиниши керак. Кечқурун оқсилли маҳсулотларни кўпайтириш керак.

5Иссиқлик билан ишлов бериш. Овқатларни қайнатиб, димлаб, буғлаб пишириш керак. Қовуриш соғлиқ учун зарарлидир. 

6. Секин ҳазм бўладиган углеводлар. Улар ҳазм қилиш учун кўпроқ вақт талаб қилади, шунинг учун вазн йўқотишга ёрдам беради. Рационимиз таркибида донли маҳсулотлар, таркибида қанд миқдори кам бўлган сабзавотлар, паст навли буғдой уни бўлиши керак.

Гипертония, қандли диабет, тушкунлик ва бошқа кенг тарқалган касалликларга қарши қабул қилинаётган дори воситалари вазн ортишига сабаб бўлиши мумкин. Агар вазн йўқотишда қийинчиликлар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилинг. Улар шундай дорилар ўрнига семиртириб юбормайдиган, муқобилини тавсия этади.