Куни кеча, 21 июль санасида мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 64 755 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 53 141 нафарни,
2-босқич эмланганлар 7 417 нафарни,
3-босқич эмланганлар 4 197 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 868 010 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 3 721 120 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 1 560 929 нафарни,
3-босқич эмланганлар 585 961 нафарни ташкил қилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 027 927 нафарни ташкил қилмоқда.
21 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Наманган вилояти (20 151 доза),
Бухоро вилояти (11 354 доза),
Андижон вилояти (11 205 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Наманган вилоятида 772 228 доза,
Фарғона вилоятида 758 371 доза,
Андижон вилоятида 654 020 дозани ташкил қилмоқда.