У бор жойда яралардан чандиқ ҳам қолмайди!

Биласизми, Е витамини репродуктив функцияни назорат қилади. Шунингдек, қон айланишини яхшилайди, яна тўқималар регенерацияси учун ҳам зарур, ҳайз олди синдроми ва кўкрак фиброз касаллигини даволашда фойдали. У қон ивишини ва яра битишини меъёрлаштиради, айрим яралардан чандиқлар қолиш асоратини камайтиради, қон босимини туширади, катарактанинг олдини олади, оёқларда томир тортишишини йўқотади, нерв ва мушаклар саломатлигини қўллаб-қувватлайди, капиллярлар деворини мустаҳкамлайди, анемиянинг олдини олади.

Шунингдек, гиповитаминоз, ҳайз циклининг бузилиши, ҳомиладорликнинг тўхташ хавфи, климактерик вегетатив бузилиш, эркакларда жинсий без функциясининг издан чиқиши, чарчоқда неврастения, астеник синдром, амиотрофик биқин синдроми, бирламчи мушак дистрофияси, жароҳатдан кейинги иккиламчи миопатия, мушаклар ва боғлам аппарати касалликлари, бўғимлар, умуртқа боғлам аппарати ва йирик томирларда дегенератив ва пролифератив ўзгаришлар, дерматомиозитлар, айрим дерматозлар, псориаз, периферик томирлар спазми, эпилепсия, гипотрофия, склеродермияда ҳам Е витамини тавсия этилади.

Эъзоза тайёрлади