Халқаро трансплантация тармоғи (ITN) 2-Халқаро Аъзолар донорлиги карикатуралар танловини эълон қилади.
Танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад — санъат кучидан фойдаланган ҳолда миллий ва халқаро миқёсда аъзолар донорлиги тўғрисида жамоатчилик хабардорлигини ошириш. Маълумки, дунё бўйлаб 1 миллиондан ортиқ бемор аъзо трансплантациясидан кейин омон қолиш учун тегишли аъзони беришларини кутмоқда. Аъзолар донорлиги тўғрисида хабардорликни ошириш орқали кўпроқ аъзолар ўз эгаларига етиб бориши мумкин. Шу нуқтаи назардан, карикатурачилар томонидан яратилган оригинал, ижодий ва ажойиб санъат асарлари аъзолар донорлигига бўлган муносабатни ижобий томонга ўзгартиришга хизмат қилади.
Мукофотлар:
1-ўрин — 2000 АҚШ доллари;
2-ўрин — 1500 АҚШ доллари;
3-ўрин — 1000 АҚШ доллари;
Учта фахрий ёрлиқ — 500 АҚШ доллари.
Қўшимча маълумот олиш учун https://www.artcompetitionturkey.org/ сайтига киришингиз мумкин.
Халқаро трансплантация тармоғи (ITN)
Халқаро трансплантация тармоғи (ITN) – трансплантация соҳасида ҳамкорликни таклиф этувчи халқаро дастур.
ITN лойиҳаси нодавлат ва нотижорат ташкилот ҳисобланади. У Истанбул Тараққиёт Агентлиги кўмагида фуқаролик жамияти ташаббуси сифатида ташкил этилган.
ITN университет ва нодавлат ташкилотларни бирлаштирувчи платформа бўлиб, ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланади.
Ушбу халқаро платформа иштирокчи давлатлар таклиф этган ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган.
2015 – 2017 йиллар мобайнида Халқаро трансплантация тармоғи (ITN) тадбирларида дунёнинг 76 давлатидан қарийб 3000 нафар мутахассис иштирок этди.
Ўтган йиллар давомида ОАВ ва трансплантологлар учун бир қанча семинарлар ташкил этди.
Хорижий иштирокчи давлатларга амалий сафарлар уюштирди.
Ҳозирга қадар ITN техник семинарлар, медиа-семинарлар, илмий сафарлар, трансплантация координацияси бўйича ўқув курслар, трансплантация соҳасида фаолият олиб бораётган ҳамширалар учун ўқув машғулотлар, жигар ва буйрак жарроҳлик трансплантацияси бўйича ўқув курслар, симпозиум ҳамда Миллий Конгресслар ўтказиб келмоқда.
Туркия трансплантация жамғармаси (TONV)
1995 йили Туркияда буйрак диализи ва трансплантацияси бўйича беморларга хизмат кўрсатувчи Жамғарма сифатида асос солинган. 2013 йил март ойидан бошлаб Туркия трансплантация жамғармаси вазифасини ўтамоқда.
Биласизми?
Аъзолар қанча яшайди?
Ўпка: 4 – 6 соат
Юрак: 4 – 6 соат
Жигар: 24 соат
Ошқозоности бези: 24 соат
Буйрак: 72 соат
Кўз мугуз пардаси: 14 кун
Мия: 5 йил
Тери: 5 йил
Юрак клапани: 10 йил