Табиат энг буюк шифокор. Ундаги ҳар бир ўт-ўлан, гиёҳ, мева ва сабзавотлар қайсидир касалликка таъсир қилиб, соғайишга ёрдам беради. Бугун ана шу она табиатимиз гиёҳларидан тайёрланган дамлама ёрдамида ўт пуфагидаги тошларни тушириш ҳақида сўз юритамиз.
Ўт пуфагида энди юзага келган майда тошчаларни йўқотиш учун узоқ вақтгача қизил лавлаги дамламасини ичиб юриш керак. Яна халқ табобатида етилиб пишган жўхори попугининг қуритилганини қайнатиб, чой ўрнида ичиш ҳам бу муаммодан фориғ этади. Бунинг учун 2 – 4 қошиқ попук 1,5 стакан қайноқ сувда ярим соат милтиллатиб қайнатилади. Кейин докада сузилади. Уч-тўрт соатда бир марта 2 ош қошиқдан ичилади.
Кашнич ва унинг илдизини қайнатиб ичиш ҳам ўтни яхши ҳайдайди ва ўт пуфагидаги тошни туширишга ҳам ёрдам беради.