Тирноқлар этга қараб ўсганда нима қилиш керак?

Онихокриптоз ривожланишининг асосий сабаби айнан тирноқ қайчи билан ишлай олмаслик ва тирноқларни олишдаги ноаниқликдир. Сиз тасодифан бурчакни кесиб ташлашингиз, ўткир учи қолиб кетиши, тирноқни жуда калта олиб қўйишингиз мумкин. Буларнинг барчаси хавфли ва аксарият ҳолларда тирноқ ичга қараб ўсишини таъминлайди. Оёққа кўп юклама тушиши, нотўғри танланган пойафзал ҳам касалликнинг асосий сабабчиларидан биридир.

Нима қилиш керак?

  • Оёқлар учун илиқ ванна қабул қилиш керак (кунига 15-20 дақиқадан уч-тўрт марта. Намлик шишни камайтиради ва оғриқни енгиллаштиради).
  • Қуруқ пахта бўлакларини тирноқ пластинкасининг чети ва бармоғингизнинг юмшоқ тўқималари орасига қўйинг.
  • Тирноқ остига инфекция тушган бўлса, суртма шаклидаги антибиотиклар буюрилиши мумкин.
  • Кенгроқ пойафзал кийинг