Ташриф қоғозингизга айланган лабларингизни қуёшдан ҳимоя қилинг

Лаблар ҳар бир кишининг ташриф қоғози эканлигини биласизми? Инсоннинг лаблари орқали сиз унинг феъл-атвори, темпераменти ва кайфиятини аниқлашингиз мумкин. Дудоқлар бу суҳбатдошнинг эътиборини тортадиган юзнинг энг ифодали хусусиятларидан биридир. Дудоқлар тасвирни шакллантиришда, айниқса, аёллар учун ҳал қилувчи омил бўлиши мумкин. Сизнинг нақадар нафосатли ва назокатли эканлигингиз лабларингизда акс этиб туриши керак. Бунинг учун эса сиздан лабларингизга алоҳида парвариш талаб этилади.

Терига юмшоқлик, эластиклик ва соғлом ранг бағишлашнинг энг яхши усулларидан бири қон микроциркуляциясини тиклашдир. Энг ишончли усул — бу механик таъсир, яъни массаж. Ушбу процедурани уйда ўтказиш умуман қийин эмас. Биз сизни профессионал кўникмаларни талаб қилмайдиган лабларни массаж қилишнинг учта техникаси билан таништирамиз.

Бунинг учун сизга тиш чўткаси ва исталган ўсимлик ёғи керак бўлади. Зайтун, кокос ёки жожоба ёғларидан бирини лабга суртиб, тиш чўткаси билан уқаланг. Ушбу массаж қон айланишини яхшилайди, ўлик ҳужайраларни тозалайди ва лаб рангини чиройли қилади.

Шунингдек, бармоқ ёстиқчалари билан болалар кремини суртиш орқали ҳам лабларни чиройли парвариш қилиш мумкин.

Кўпчилик лаб бўёқларининг лабларга ёмон таъсири ҳақида гапиради-ю, аммо уларнинг лабни қуёшнинг ёмон таъсирларидан ҳимоя қила олиш хусусияти ҳақида билишмайди.

Лаб бўёғидан фойдаланишда, аввало, лаб қуруқ қилиб артилади, лабнинг атрофига бўёқдан ингичка чизиқ тортилиб, лаб ташқи чизиқдан ичкарисига қараб бўялади. Сўнгра ортиқча бўёқни қоғоз билан артишни унутманг. Ёдингизда бўлсин, кечқурун лаб бўёғи билан ухлаш асло мумкин эмас.