Тарихда биринчи марта шифокорлар фалаж инсоннинг «онгини ўқий олишди»

Тиббиёт тарихида биринчи марта олимлар гаплашишга қодир бўлмаган, шол касаллиги билан оғриган беморнинг мия тўлқинларидан фойдаланиб, у айтмоқчи бўлган гапларни компьютер экранига кўчиришган. Бу ҳақда «Российская газета» ёзмоқда.

Тадқиқот қатнашувчиси 30 ёш атрофида, 15 йил олдинги инсульт уни кенг тарқалган фалажликка олиб келган ва оғзаки нутқини ишдан чиқарган эди. Шифокорлар электродларни айнан нутқни бошқарувчи миянинг устки қатламига жойлаштирдилар. Бемор умумий сўзларни талаффуз қилмоқчи бўлганида, компьютер белгилари уларни таҳлил қилди, натижада бемор 50 та сўзни ажрата олди, улардан мингдан ортиқ гапларни тузиш мумкин эди. Қурилма инсонга оддий саволларга сўзсиз жавоб бериш имконини берди, яъни гапларни матнга айлантирди. 

«Тиббиёт янги босқич арафасида эканлигини ўйлашга одатланганмиз, ушбу тадқиқот касаллик туфайли гапира олмайдиган инсонларнинг мулоқот қилиш имкониятини яратиш йўлидаги муҳим қадамдир. Бироқ, технологияни такомиллаштириш учун кўп йиллик меҳнат талаб этилади», – дейди тадқиқот раҳбари Доктор Эдвард Чанг.