Сутка давомида 7 801 нафар бемор коронавирус туфайли вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 173 миллион 331 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 735 мингдан зиёд киши вафот этган (08.06.2021 йил Европа вақти билан соат 17:32 ҳолатига кўра). 

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 308 911 янги ҳолати аниқланди. 7 801 нафар бемор вафот этди.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,042 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. 

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (28,996 миллиондан ортиқ), 

учинчи ўринда Бразилия (16,947 миллиондан ортиқ),

тўртинчи ўринда Франция (5,611 миллиондан ортиқ), 

бешинчи ўринда эса Туркия (5,293 миллиондан ортиқ).

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 179 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.