Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
ССВ нинг даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармасида бир қанча тайинловлар амалга оширилди

Аслонов Илхом Нуруллоевич - Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармасининг Шошилинч ва тез тиббий ёрдамни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди. 

Юсупов Бекзод Шухратович - вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармасининг Бирламчи тиббий профилактика ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси этиб тайинланди.

Ибрагимов Хожиакбар Фарходович - вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштиришнинг бош бошқармасининг Шошилинч ва тез тиббий ёрдамни мувофиқлаштириш бўлими етакчи мутахассиси этиб тайинланди.