Соч экиш бўйича энг арзон муолажалар Ўзбекистонда ўтказилишини билармидингиз?

Биламизки, сочларнинг тўкилиши аҳоли орасида кенг тарқалган муаммо бўлиб, эркакларнинг аксарияти бундан азият чекишади. Соч тўкилишининг ҳам наслий, ҳам бартараф этилиши мумкин бўлган сабаблари бисёр. Бунинг учун турмуш тарзимизга тузатиш киритсак кифоя.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/sN4el_p-bKo" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Сочлар саломатлиги билан шуғулланувчи трихолог-шифокорларнинг таъкидлашича, ҳар куни юзтача сочнинг тўкилиши хавотир учун асос бўла олмас экан!

- Ҳозирги кунда юртимизда трихологлар ассоциацияси мавжудми?

- Ҳозирда мамлакатимизда трихологлар ассоциацияси йўқ. Айни дамда биз шу устида иш олиб бормоқдамиз. Яқинда албатта ташкил қиламиз.

- Сизнинг фикрингизча, Ўзбекистонда энг кучли трихологлар нечта? Улардқн қай бирини ўзингизга рақобатдош деб ҳисоблайсиз?

- Албатта соғлом рақобат яхши. Лекин ҳозирги пайтда ўзим билган трихологлар ичида Фотима Азимовани ўз ишининг мутахассиси деб биламан. Аммо уларни ҳеч қачон ўзимга рақобатдош деб билмайман.

- Бугунги кунда кўпчилик соч тўкилишидан азият чекади. Бу ҳолатнинг ёшариб бораётганлиги эса ачинарли ҳол албатта. Соч тўкилишининг олдини олиш ва даволаш чоралари ҳақида айтиб ўтсангиз.

- Соч тўкилиши иккита катта гуруҳга бўлинади. Яъни, чандиқли ва чандиқсиз соч тўкилиши. Масалан, чандиқли соч тўкилиши турли хил жароҳатлар, операциялар, онкологик ёки бошқа бир тери касалликларининг асорати сифатида қоладиган чандиқлардан қайтиб янги соч толаларининг чиқмаслиги оқибатидаги соч тўкилишидир. Чандиқсиз соч тўкилишининг ҳам ўз ўрнида бир нечта турлари мавжуд. Шу туфайли ҳам соч тўкилишини битта усул билан даволашнинг имкони йўқ. Масалан, кўпчилик бу борада халқ табобати усулларига мурожаат қилишни лозим топишади. Аммо соч тўкилишининг ҳамма турида ҳам сочга саримсоқпиёз суртиш ёрдам беравермайди. Шунинг учун ҳам ҳамиша мутахассис билан маслаҳатлашиш керак.

- Трихолог ҳузурига боришдан аввал қандай тайёргарлик кўриш керак? Баъзилар трихологга боришдан аввал 24 соат давомида соч ювилмаган бўлиши керак дейишади. Бу қанчалик тўғри?

- Албатта бу тўғри фикр. Трихолог сочни трихоскопда текшириш жараёнида қандай муаммо борлигини яққон кўра олиши керак. Агар бемор сочини яхшилаб ювиб келган бўлса сочдаги турли касалликлар, жумладан кепакланиш ҳолатларини биз кўра олмай қолишимиз мумкин.

- Ёш болаларнинг сочлари қалинлашиши учун калга олдириб ташлаш қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Бу жуда ҳам кўп бериладиган саволлардан биттаси. Ўзимиз ҳам болалигимизда ҳар таътилга чиққанимизда, сочимизни калга олдирар эдик. Аммо бу орқали сочнинг қалинлашиб қолиши умуман ҳақиқатга зид. Чунки сиз соч олиш билан фақат терининг устги қисмигагина таъсир қиласиз. Сочнинг қалин бўлиши эса тери остидаги қон томирларга, организмдаги касаллимларга боғлиқ. Сочни керак бўлса ҳар куни соқол олгандек, қириб олиб ташласангиз ҳам у барибир қалинлашмайди.

- Сийрак сочлар ота-онасидан меърос бўлган кишиларга туи хил ниқоблар, мойлар таъсир қиладими?

-Сийрак сочларнинг насл билан боғлиқлик ҳолатлари кўп учрайди. Албатта бундай пайтда бефарқ бўлмасдан ёки ўзбошимчалик қилмасдан мутахассис билан маслаҳатлашган ҳолда муолажа қилинса мақсадга мувофиқ бўлади.

Ўзбекистонда соч экиш нархлари қанча? Соч экилгандан сўнг уни қандай парвариш қилиш керак? Соч экиш амалиёти ҳаммага ҳам ёрдам берадими? Бу каби саволларга батафсил жавоб олишни истасангиз, medo.uz тиббиёт порталининг you tube каналига аъзо бўлинг ва мутахассис тавсияларидан биринчилардан бўлиб бахраманд бўлинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

      Эъзоза Турғунова суҳбатлашди