Йод етишмаяптими? Саратондан эҳтиёт бўлинг!

Йод инсон саломатлиги учун энг муҳим микроэлементлардан биридир. Унинг таркиби аъзоларнинг ўсиши ва ривожланиши, турли тизимларнинг ишлаши, метаболизм учун катта аҳамиятга эга.

Организмимизда барча жараёнлар турли микроэлементлар иштирокида кимёвий реакциялар ҳисобига амалга ошади, шу жумладан, қалқонсимон без фаолияти ҳам. Унинг учун энг муҳими йоднинг етарли миқдорда бўлишидир.

Йод етишмаслиги миянинг ишида муаммоларни келтириб чиқаради, иш фаолиятини пасайтиради, чарчоқни кучайтиради ва турли патологияларни ривожлантиради. Кам миқдордаги йод қалқонсимон без функцияси ва актив бўлмаган бирламчи Т4 гормонининг пасайишига олиб келади, кейин эса субклиник гипотиреознинг ривожланиши келиб чиқади. Кейинги бузилишлар оқибатида энергия миқдори ва метаболик жараёнлар тезлигининг пасайиши, вазннинг ортиши, суюқлик тўпланиши кузатилади.

Организмда йод етишмаслиги қандай намоён бўлади?

  • Кучли чарчоқ;
  • умумий заифлик;
  • совуққа сезувчанликнинг ортиши;
  • ишлаш қобилияти ва эътиборнинг пасайиши;
  • болаларда жисмоний ва ақлий ривожланишнинг пасайиши;
  • терининг қуриши, дерматологик касалликларга  сезувчанлик ошиши;
  • кўп миқдорда соч тўкилиши;
  • қалқонсимон без касалликлари, унинг катталашиши, гормонлар етишмаслиги;
  • кўриш ва эшитиш қобилияти пасаяди;
  • овқат ҳазм қилиш тизимида ўзгаришлар;
  • тана вазнида кескин ўзгаришлар;
  • озиқ-овқат маҳсулотларига аллергик реакция;
  • ҳайз бузилиши. Жинсий фаолликнинг пасайиши.

Қалқонсимон гормонлар синтези учун танага йод керак. Улар моддалар алмашинувига, истеъмол қилинадиган овқатдан энергия ишлаб чиқаришга, организмнинг терморегуляциясига, айрим витаминларнинг сўрилиш тезлигига таъсир қилади.

Қалқонсимон без томонидан ишлаб чиқарилган гормонлар барча ички органларнинг ўсиши ва тўғри ривожланиши учун жавобгардир. Улар ҳомиладорлик ва лактация даврида болалар, ўсмирлар ва аёллар учун жуда муҳим рол ўйнайди. Касалликлар ривожланишининг олдини олиш учун етарли йод олиш муҳимдир.

Бундан ташқари, танадаги йод ҳужайраларга кислород етказиб бериш тезлигини оширади. Мия фаолиятига фойдали таъсир кўрсатади, ортиқча ёғнинг эришига ёрдам беради, терининг ҳолатини яхшилайди, тиш, соч ва тирноқларни мустаҳкамлайди.

Йод нафақат қалқонсимон без, балки қуйидаги аъзолар фаолиятида ҳам катта ўрин эгаллайди:

  • Йод етишмаслиги мастопатия ва кўкрак бези саратонини келтириб чиқарувчи сабабларидан бири ҳисобланади;
  • йод тухумдонлар ва простата бези фаолиятида;
  • сўлак безлари;
  • ўпка;
  • ошқозон-ичак йўли шиллиқ қавати;
  • ошқозон ости бези;
  • тери;
  • бош мия;
  • лейкоцитлар ( иммун тизими фаолияти вирус ва бактериялардан ҳимоя) учун керак.

Йод манбалари:

Денгиз маҳсулотлари: ёғли балиқ, яшил ёки жигарранг сув ўтлари, қисқичбақалар, моллюскалар.

Оқсил маҳсулотлари: сут, жигар, товуқ тухуми.

Сабзавотлар: карам, пиёз, сабзи, шовул (отқулоқ).

Йодланган туз.

Вояга етган соғлом танада 20-50 мг йод бўлиши керак. Кунига микроэлементга бўлган эҳтиёжни қондириш учун 150 дан 300мкг.гача йод истеъмол қилиш тавсия этилади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида энг кам миқдор 175-200мкг.ни ташкил қилади.