Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
фото: midgardinfo.com
Сельдерей иштаҳа очади

Cельдерей (қарафс) барги ёқимли, ўзига хос ҳидли зиравор сифатида тузлама, консерваларга солса бўлади. Бу зираворни қадим замонлардан бери халқ табобатида қўллаб келинади. 

Қарафс буйрак касалликлари, оғриқли ҳайз кўриш, кекса кишиларда учрайдиган бод, подагра, кичкинтойларга аллергик тошма, темиратки сингари тери муаммоларини даволашда тинчлантирувчи, сийдик ҳайдовчи, иштаҳа очувчи восита сифатида қўлланилади. Бундан ташқари, сельдерей енгил сурги таъсирига ҳам эга. Шунга кўра, сурункали қабзиятга чалинган, тез-тез қорни дам бўлиб турадиган беморларга у жуда фойдали.