Сариосиёда сил касалликлари шифохонасига сув тошиб кирди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги касалхоналарнинг бирига сув тошиб кирганлиги тўғрисидаги хабар тарқалган.

Мазкур ҳолат вазирлик томонидан ўрганилганда тумандаги «Афросиёб» МФЙ ҳудудида жойлашган сил касалликлар диспанцери ёнидан оқиб ўтувчи ариқда ўз сиғимидан ортиқ даражада сув келганлиги боис, тошиб чиққан сув атрофдаги шифохонанинг ховлисига кирганлиги аниқланди.

Ушбу ҳодиса юзадан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари воқеа жойига етиб келиб, мотопомпалар ёрдамида сувни тортиб чиқаришган.

Келгусида бу каби ҳолат такрорланмаслиги учун мутасаддилар томонидан зарурий чоралар кўрилмоқда, дейилади ФВВ хабарида.