Сабабсиз бурнингиз қонаб, терингиз кўкарадими? Қонингизни текширтиринг

Тиббий тилда қон саратони «лейкемия» деб номланади ва қон ҳужайралари сонининг камайиши билан кечадиган хавфли касаллик ҳисобланади. Қон саратонини ўтказиб юбормаслик ва ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиш учун қуйидаги аломатларга эътибор бериш лозим.

Теридаги қизил доғлар

Теридаги қизил ёки бинафша доғлар - бу тромбоцитлар сонининг пасайиши натижасида пайдо бўлади.

Суяклардаги оғриқ

Қон саратонининг асосий белгиларидан бири бу суяк оғриғидир. Оғриқ ўткир ёки симилловчи бўлиши мумкин ва одатда қўл ва оёқларда пайдо бўлади. Оғриқ пайдо бўлиши суякдаги илик ҳажмининг ошиши билан боғлиқ.

Бош оғриғи

Қон саратонида бош оғриғи кучли бўлиб, кўпинча тунда терлаш ва терининг оқариб кетиши билан бирга келади. Бош оғриғининг пайдо бўлиши мияда қон айланишининг бузилиши билан боғлиқ.

Лимфа тугунларининг шишиши

Қон саратони лейкоцит ҳужайралари сонининг камайиши ва организмнинг инфекциялардан ҳимоя қилиш қобилиятининг пасайиши билан кечади, бу эса лимфа тугунларининг кенгайишига олиб келади. Лимфа тугунларининг катталашиши оғриқсиз бўлади.

Заифлик ва чарчоқ

Қон саратони эритроцит сонининг камайиши билан бирга келади – барча органлар ва тўқималарга кислород етказиб берувчи қон ҳужайраси. Натижада заифлик ва чарчоқ билан бирга анемия ривожланади.

Қон кетиши

Ҳар қандай тушунарсиз қон кетиш қон саратонининг аломати бўлиши мумкин. Тўсатдан кўкаришлар ёки бурундан қон кетиш эса тромбоцитлар сонининг камайиши натижасидир.

Ҳарорат кўтарилиши

Қон саратони иммунитетнинг пасайиши билан бирга келади, бу бизни инфекциялардан ҳимоя қилувчи қон ҳужайралари - лейкоцитлар сонининг камайиши билан боғлиқ. Ҳароратнинг кўтарилиши ва инфекцияларнинг тез юқиши билан бирга характерланади.

Озиб кетиш

Қон саратонида иштаҳа йўқолади, бу эса вазн йўқолишига олиб келади. Бундан ташқари, қон саратони кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши ёки ич қотишига олиб келиши мумкин.

Нафас қисиши

Қон саратони эритроцит ва шунга мос равишда кислород миқдоринининг камайиши билан бирга келади. Тана кислород етишмовчилигини тўлдиришга ҳаракат қилади, натижада нафас қисилиши юзага келади.

Қорин соҳасида оғриқ

Қон саратони ўсиши билан жигар ва талоқ катталашади, натижада қовурғалар остида оғирлик пайдо бўлади ёки қорин оғриғи пайдо бўлади. Иштаҳа йўқолиши, кўнгил айниши ва қайт қилиш одатда жигар ва талоқ катталашиши натижасида юзага келади.