Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
фото: harrowphotos.com
Руҳий тест

Қуйидаги ой расмларидан бирини танланг ва жавоблар билан танишиб, ўзингиз ҳақингизда кўпроқ маълумотга эга бўлинг. 

Агар биринчи суратни маъқул топган бўлсангиз, демак, сиз мақсад сари доимо олға интилувчи ижодкор шахслардансиз. Бирор ишни бошласангиз, охирига етказмай қўймайсиз. Шу билан бирга тадбиркорлик фаолиятига ҳам мойиллигингиз бор. Дўстлик ва муҳаббат бобида мустаҳакамлик ҳамда барқарорликка катта урғу берасиз. Ўзингиз ҳам вафодор ёр ҳамда содиқ дўстсиз. 

Агар иккинчи рақамдаги сурат кўпроқ маъқул тушган бўлса, ўз ҳиссиётларига эрк берувчи кишилар тоифасига кирасиз. Атрофдагилар қувончи ва хурсандчилигини кўришни жуда ёқтирасиз. Кўпинча бир хиллик тарафдори бўлиб, катта ўзгаришлар содир бўлишини унчалик ҳам хуш кўрмайсиз. 

Учинчи рақамдаги суратга мойиллик билдирганларда интеллектуал салоҳият жуда юқори. Сиз ўта ақллисиз ва кўпинча ижобий фикрлар оғушида бўлишни истайсиз. Ички сезгингиз тўғри қарор қабул қилишда ёрдам беради. Дўстларингиз жуда кўп, аммо бирор иш билан шуғулланаётган пайтингиз ёлғиз қолишни хуш кўрасиз. Баҳс ва мунозарали вазиятларда сизга тенг келадигани йўқ. 

Тўртинчи рақам остидаги сурат кўнглингизга яқин эканини англаган бўлсангиз, билингки, сиз сабрли ва қалбан хотиржам инсонсиз. Кўп нарсага қизиқасиз, салга қизишиб, жаҳл қилавермайсиз. Ушбу расмни танлаганлар экстремаль спорт турлари билан шуғулланиб туришади. Бироқ баъзан вақтларини ёлғизликда ўтказишни ҳам маъқул кўришади.