Руҳий тест: Сиз қандай онасиз?

Ҳар бир она ўзини яхши она деб ҳисобласа керак. Лекин аслида ҳам шундайми? Сизнинг фарзандингиз билан мулоқотингизни ён-атрофдагилар танқид қилса, қандай йўл тутасиз?

Энг аввало, ўзингизга ён томондан разм солинг: ҳақиқатан ҳам, бирор нима нотўғри бўлса-чи? Қуйидаги тест буни аниқлашингизга ёрдам беради.

1. Ич-ичингиздан ишончингиз комилки, фарзандингиз:

а) сизга таниш барча болалар орасида ягона нормал гўдак;

б) энг ақлли, қобилиятли, чиройли;

в) ўзига хослиги бор, уни авайлаш керак;

г) ҳамма болалар каби оддий;

д) унчалик тўғри ривожланмаяпти.

2. Болангизга кўпроқ нима харид қилишни ёқтирасиз?

а) қимматбаҳо буюмлар;

б) ривожлантирувчи ўйинчоқлар, гаджетлар;

в) ширинликлар, кийим-кечаклар;

г) ортиқча пул сарфламаслик учун бирорта тежамкор буюм;

д) фойдали егулик ва/ёки тиббий ва косметик хизматлар.

3. Ҳозирги кунда аввал ишлатилган болалар буюмларини арзонга сотиб олса бўлади. Ўзингизга шуни раво кўрасизми?

а) ҳеч қачон;

б) бу ўзига хос буюмнинг нималигига боғлиқ;

в) оддий дўконларда баҳоси асоссиз юқори бўлган буюмларнигина харид қиламан;

г) ҳа, кўпинча;

д) ҳа, бироқ аксар ҳолларда яхшиси топилмайди.

4. Фарзандингизнинг хатти-ҳаракатида нима жиғингизга тегади?

а) ҳеч нима ва ҳеч қачон;

б) овқатдан бош тортиши;

в) инжиқликлари;

г) бекордан-бекорга қичқириши;

д) пала-партишлиги.

5. Кунига қанча вақтингизни фарзандингиз билан мулоқот қилишга бағишлайсиз?

а) ухламаётган бўлса, доимо у билан биргаман;

б) бир неча соат;

в) ярим соатгача;

г) бошқа ишларимдан ортган ҳамма вақтимни;

д) хоҳлаганимдан камроқ.

6. Боланинг дунёга келишини ҳаётингиздаги энг катта муваффақият деб биласизми?

а) ҳатто ягонаси;

б) асосийларидан бири;

в) боланинг бўлгани яхши, лекин бу асосийси эмас;

г) ютуқ сифатида қарамайман, шунчаки у қувонч олиб келади;

д) бундай ҳисобламайман, чунки туғиш ўқитиш-тарбиялаш сингари мураккаб эмас.

7. Болани дунёга келтиришга қийналганмисиз?

а) ҳа, бу даҳшатнинг ўзгинаси эди;

б) ҳаммада бўлгани каби осон кечмаган;

в) бошқалардан кўра енгилроқ ўтган;

г) омадим келган – бундай муаммолар бўлмаган;

д) асосий муаммолар бола туғилганидан кейин бошланади.

Жадвал асосида балларни ҳисобланг.

 

абвгд
1031045
2037105
3031075
4071053
5010573
6075103
7071053

0 – 20 баллар – курк товуқ-она. Одатда фарзанди учун шахсий ҳаёти, мансаб-мартабаси, ёқтирган машғулотларидан ҳам воз кечади. Унинг ҳар қандай инжиқликларини кўтаради. Шунинг учун ҳам зурриётидан кўп нарсани умид қилади: энди фарзанди ўла-ўлгунча ундан қарздор эканлигига беихтиёр ишонади.

21 – 34 баллар – продюсер-она. Ғайриихтиёрий равишда боланинг қобилиятларини иложи борича чиқариб олишга интилади. Тенгдошлари орасида ҳамма соҳада устун бўлишини истайди. Афтидан, аёлнинг ўзи ўтмишда мукаммал бўлмаганини тушуниб туради.

35 – 48 баллар – актриса-она. Болани турмушининг ёқимли безаги деб ҳисоблайди. Ёқтирса, эркалайди, банд бўлса, ҳайдайди. Бундай оналарнинг телефони энагаларнинг рақамлари билан тўлиб-тошган бўлади. Улар бувижонлар ва дугоналарининг доно маслаҳатларига доимо эҳтиёж сезишади.

49 – 70 баллар – дўст-она. Ташқаридан болага лоқайддек кўриниши мумкин. Ана у йиқилиб тушди ва чинқириб йиғлай бошлади. У эса юзида табассум билан «Ҳаммаси яхши бўлади», деди. У ҳамиша болага ниманидир секин-аста ўргатиб боради. Унинг хато қилишига меъёр даражасида имкон беради.