Қўлингизга қора ип боғламанг!

Кўзингизга говмичча чиқдими? Шифокорга боргандан кўра, ўзим ўзимга табиб дея қўлингизга қора ип боғлашга шошилманг. Биз сизга бошидан ўтган табибларнинг тавсияларини тақдим этамиз. Шифокор тавсиясига етмаса ҳам, сизга нафи тегиб қолиши мумкин!

Иссиққина чой дамладингизми? Чойхўрликдан сўнг пакетчани олингда, кўзингизнинг яллиғланган жойига оҳиста босинг.

Шунингдек, бир нечта баргизуб (подорожник) баргларига бир стакан қайноқ сув қуйинг ва 20 дақиқа дамлангач, пахта ёки дока тампон ёрдамида яллиғланган жойга 15 дақиқа мобайнида қўйинг.

Говмичча чиққан кўзни мунтазам равишда чайиш ва иссиқ малҳамлар қўйиш учун тирноқгул (календула) гулининг илиқ дамламасини ҳам қўллаш ишлатиш мумкин.

Агар алоэ баргларини сиқиб, шарбатини пахта билан кўзингизга босиб турсангиз, яллиғланган жойнинг тезроқ битишига ёрдам беради.

Бундан ташқари, саримсоқпиёз бўлагини устидаги шаффоф пленкасини олиб ташлаб, говмичча чиққан кўз қовоғига боссангиз ҳам яхши самара беради.

Эъзоза Илғорзода