Қаримаслик сири — витамин А

Биласизми, витамин А оксидлаш-тиклаш жараёнлари, оқсил синтези регуляциясида қатнашади, моддалар алмашинуви, ҳужайра функциясини яхшилайди, суяк ва тишлар шаклланишида муҳим роль ўйнайди, янги ҳужайралар ўсиши учун зарур, қариш жараёнини секинлаштиради.

Витамин А нинг энг яхши манбаи: балиқ ёғи, жигар, сариёғ, тухум сариғи, қаймоқ ва сут.

Шунингдек, сабзавотлар, жумладан, сабзи, қовоқ, булғор қалампири, исмалоқ, брокколи, кўк пиёз, петрушка, дуккаклилар, мевалардан шафтоли, ўрик, олма, узум, тарвуз, қовун, наъматак, гилос, турли гиёҳлар, арпабодиён, қулмоқ, қирқбўғин, ламинария, лимон ўт, қичитқи ўт, сули, петрушка, қалампирмунчоқ, баргизуб, малина барги, беда, наъматак меваси, мармарак, арчагул, бинафша барги, шовул ва ҳ.к.

Агар таомномангизда витамин А етишмаса, демак сизда жигар ва ўт йўли касалликлари, ичаклар, ошқозоности бези хасталиклари, ингичка ичак резекцияси ва малабсорбция синдроми мавжуд бўлиши мумкин.

А витаминининг етишмаслиги оқибатида сизда кўриш қобилиятининг пасайиши, терининг эрта қариши, ажин, қазғоқ, оғриқли ва ҳароратли сезувчанликнинг ошиши, тиш эмали сезувчанлигининг ошиши, совуқда кўз ёшланиши,  кўзда «қум» ҳисси, қовоқ қизариши, эрекция заифлашуви, эякуляция тезлашуви, қовуқ сфинктери заифлашуви, атрофик гастрит, колит, холелитиаз, диарея, ичак инфекцияси, ошқозоности бези саратони, жигар кистаси, бачадон бўйни эрозияси, эндоцервицит, полип, аденоматоз, лейкоплакия, мастопатия, сут бези саратони, респиратор инфекция, синусит, пневмония, кўп шамоллаш; сурункали бронхит, бронхоэктаз, ўпка саратони, анемия, ҳужайрали иммунодефицит, ўсиш ва ривожланишнинг секинлашиши ва уйқусизлик ҳолатлари кузатилади.

Эъзоза