Хотиржаммисиз? Кўнглингиздан нималар кечяпти? Келинг, бугун қалбингизга биргаликда саёҳат қиламиз! Тинч ҳолатда ўтиринг ва шунчаки тасаввур қилинг:
1. Эшикни очиб, сизни ичкарига таклиф этишди. Хона ... экан!
а) совуқ;
б) ёруғ;
в) тор.
2. Хонанинг ўртасида ... жойлашган.
а) телевизор;
б) жавон;
в) стол.
3. У ... гулдон билан безатилган.
а) мис;
б) биллур;
в) сопол.
4. Унга ... лардан иборат гулдаста солинган.
а) лола;
б) хризантема;
в) атиргул.
5. Сизга хушмуомалалик билан ... га ўтиришни таклиф этишди.
а) стул;
б) кресло;
в) диван.
6. Илтифот билан ... узатишди.
а) чой;
б) шарбат;
в) мусаллас.
7. Деворга нигоҳ ташлагач, ... ни кўрдим:
а) доғ;
б) чироқ;
в) сурат.
8. Хона деразасининг пардалари ...
а) ёпиб қўйилганди;
б) ҳарир эди;
в) тебраниб турарди.
9. Ногаҳон қулоғингизга ... чалинди.
а) тушиб кетган китоб товуши;
б) баланд телефон қўнғироғи;
в) итларнинг увиллаши.
10. Сиз ...
а) чўчиб кетдим;
б) сапчиб тушдим;
в) хонадан югуриб чиқдим.
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 |
а | 3 | 3 | 3 | 1 | 3 | 1 | 2 | 3 | 2 | 1 |
б | 1 | 2 | 1 | 3 | 2 | 2 | 3 | 1 | 1 | 2 |
в | 2 | 1 | 2 | 2 | 1 | 3 | 1 | 2 | 3 | 3 |
Балларингизни жамлаб, хулосалар билан танишинг!
15 баллгача. Кўнглингиз хотиржам. Умуман олганда, сиз вазмин инсонсиз. Одамлар сизни кўпинча яхши қабул қилишади.
16 – 22 баллар. Ташқаридан босиқ кўринганингиз билан, қалбингизда хавотир ҳисси бор. Адолатсизликка чидолмайсиз, таъсирчансиз, баъзида дадил қадам ташлашга қўрқасиз, гўёки ўзингизни йўл қўйишингиз мумкин бўлган хатолардан асрашга уринасиз. Айрим вазиятларда қатъий ва ишончли ҳаракат қиласиз. Муҳими, бирор нима юз беришидан чўчиб яшаманг. Унутманг, фикр моддийдир.
23 – 30 баллар. Тўплаган балларингиз сизнинг ҳар доим ҳам ички хотиржамликни ҳис қилмаслигингиздан далолат бермоқда. Эҳтимол, қалбингизнинг туб-тубида қандайдир ранж-алам бордир. Ўзингизда салбий туйғуларни сақламасликни ўрганинг. Ҳатто, сизга адолатсизлик қилган бўлса ҳам, буни кечиришга ва унутишга ҳаракат қилиб кўринг. Фақат шу йўл билан руҳий осойишталикка эришасиз ва соғлом бўласиз.
Эъзоза Илғорзода тайёрлади