Қабзиятдан қийналганларга ялпиз ёрдам беради

Қадим замонлардан бери ялпиз ароматерапия ва халқ табобатида овқат ҳазм қилиш тизими касалликларини енгиллаштириш ва даволаш воситаси сифатида қўлланилган.

Ялпиз ич қотиши билан оғриган беморларга фойдалидир. Ўсимлик ичак деворининг силлиқ мушак тўқимасини бўшаштириб, нажаснинг ўтишига ёрдам беради ва дефекация вақтида оғриқни камайтиради.

Ялпиз ҳақиқатан ҳам кўп функцияли ҳисобланади. Уни чайнаш, қайнатиш, гўштли таомларга ва алкоголсиз ичимликларга қўшиш мумкин. Бунда тана қизийди, қон айланиши яхшиланади, асабни тинчлантиради, қувватни оширади.

Ялпизни рационга киритиш, ичакларни меъёрлаштиради ва ошқозон-ичак тизими касалликларига чалиниш хавфини камайтиради.

Ялпизни кўп истеъмол қилиш мумкин эмас. Ортиб кетган меъёр юрак ўйноғи ва уйқу бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Ялпизли чойларни қон босими паст кишилар ичиши тавсия қилинмайди.