Пойтахтга яна 1 миллион доза коронавирус вакцинаси келтирилди

20 июль куни, Ўзбекистонга Хитойдан яна 1 миллион доза ўзбек-хитой ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг навбатдаги партияси келтирилди.

ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 млн дозалик биринчи партияси жорий йилнинг 27 март куни, 1 миллион доза - 27 апрель куни, 1 млн доза - 18 май куни, 500 минг доза - 19 май, 1 млн доза – 10 июньда, 1 млн доза 29 июнь куни ва яна 1 миллион доза 30 июнь куни келтирилган.

Айни кунда Тошкентда 18 ёшдан юқори аҳоли ихтиёрий равишда мазкур вакцина билан эмланмоқда.