Паркинсон касаллиги давоси учун бир қадам қолди

Сент-Луисдаги Вашингтон университети тадқиқотчилари жарроҳлик усулларисиз миянинг чуқур стимуляциясини таъминловчи янги усулни яратдилар. Бу миядаги маълум нейронларга вирусли векторларни етказиб беришга асосланган. Векторлар термосенситив ион каналларини кодловчи генетик материалга эга. Ушбу техника ёрдамида Паркинсон касаллиги давосига эришиш мумкинлиги таъкидланмоқда.

Университет олимлари миянинг чуқур қатламларида инвазив бўлмаган нейронларни назорат қилиш учун ультратовуш ва генетик модификацияни бирлаштирган сонотермогенетик усулни ишлаб чиқдилар. 

Ушбу техника нейронларга ион каналларини кодлайдиган генетик материални киритиш учун вирусли векторлардан фойдаланади. Ташқи ультратовуш сенсори эса ион каналларини фаоллаштириш учун иссиқликни назорат қилади, бу тадқиқотчиларга маълум нейронларни ёқиш ёки ўчириш имконини беради. 

Ҳозирча тадқиқотчилар гуруҳи ушбу техникани сичқонларда синаб кўрди ва ўрнатилган ультратовуш қурилмаси ёрдамида TRPV1 ион каналини иситишга эришилди. Техника сичқонларнинг хатти-ҳаракатларига муваффақиятли таъсир кўрсатди. 

«Сонотермогенетика бизга неврология тадқиқотларига бўлган муносабатимизни ўзгартириб, инсон мияси касалликларини яхшироқ тушуниш ва даволаш учун янги усулларни очиш имкониятини беради», – деди тадқиқотчи Хонг Чен.