Пандемия: дунёдаги ҳолат ачинарлими?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 188 миллион 655 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 4 миллион 067 мингдан зиёд киши вафот этган (16.07.2021 йил Европа вақти билан соат 19:21 ҳолатига кўра). 

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 547 879 янги ҳолати аниқланди.

8 849 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг (17.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 

189 миллион 527 мингдан ортиқ одам юқтирган, 

улардан 4 миллион 075 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,643 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. 

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,026 миллиондан ортиқ), 

учинчи ўринда Бразилия (19,209 миллиондан ортиқ),

тўртинчи ўринда Россия (5,907 миллиондан ортиқ),

бешинчи ўринда эса Франция (5,717 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 38 707, Ҳиндистонда 38 949, Бразилияда 57 736, Россияда 25 704, Францияда 3 616 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жонс Хопкинс университетининг маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 573 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.