Кўплаб диетологлар вазнни камайтириш учун кунлик таомномамизни коктейллар билан алмаштиришни маслаҳат беришади. Уни истеъмол қилгач, узоқ вақт давомида очликни ҳис қилмаймиз ва танамиз ҳам озуқа моддалари етишмаслигидан азият чекмайди.
Бундай парҳез, айниқса, офисда ишлайдиганлар, ўқийдиганлар ва, умуман олганда, рационал овқатланиш имконига эга бўлмаганлар учун ниҳоятда қулайдир. Коктейллар нафақат оздиради, балки, сизни етарлича энергия билан ҳам таъминлайди.
Сиз уларни кунига икки маҳал қабул қилишингиз керак. Яъни нонушта қилишдан аввал ва тунда уйқуга ётишдан аввал ичсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Аммо зинҳор-базинҳор тўқ қоринга коктейль ича кўрманг. Чунки бу озиш учун қилган орзуларингизни чиппакка чиқариши аниқ.
Агар сиз уй бекаси бўлсангиз ва сизда ўзингизга ажратишга етарлича вақтингиз бўлса, яхшиси, диетологингиз билан маслаҳатлашган ҳолда, коктейлни ўз қўлларингиз билан тайёрлаб ичинг.
Эъзоза Илғорзода