Ўзбекистонда вакцинация жараёнлари бўйича Фарғона вилояти рекорд ўрнатди

Кеча, 10 июнь санасида мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 51634 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 20141  нафарни,  

2-босқич эмланганлар 24798 нафарни,

3-босқич эмланганлар 6695   нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 2529608 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1551822  нафарни,  

2-босқичда эмланганлар 945654 нафарни,

3-босқич эмланганлар 32132 нафарни ташкил қилди.  

10 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Андижон вилояти (6932 доза),

Тошкент шаҳри (6676 доза)

Наманган вилояти (5355 доза) банд қилди.  

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Фарғона вилоятида 303344  доза,  

Наманган вилоятида 296296 доза,  

Андижон вилоятида 295752 доза,

Самарқанд вилоятида 234980 доза,

Тошкент вилоятида 205985 дозани ташкил қилмоқда.