Ўзбекистонда вакцина захираси қанча?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бугун юртимизга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ушбу вакцинанинг юртимизга келтирилган 5-партияси бўлиб, бундан аввал ZF-UZ-VAC2001нинг:

27 мартда — 1 миллион доза,

27 апрелда — 1 миллион доза,

18 майда — 1 миллион доза, 

19 майда — 500 минг доза партиялари келтирилган.

Шунингдек, мамлакатимизга

660 минг доза AstraZeneca,

240 минг доза "Спутник V" вакцинаси қўлланилиб келинмоқда.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 5,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 2,4 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.