16 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 123 255 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 96 210 нафарни,
2-босқич эмланганлар 15 168 нафарни,
3-босқич эмланганлар 11 877 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 521 020 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 3 445 376 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 1 520 271 нафарни,
3-босқич эмланганлар 555 373 нафарни ташкил қилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 997 034 нафарни ташкил қилмоқда.
16 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Фарғона вилояти (19 896 доза),
Наманган вилояти (16 686 доза),
Самарқанд вилояти (12 927 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Наманган вилоятида 710 809 доза,
Фарғона вилоятида 706 918 доза,
Андижон вилоятида 618 694 дозани ташкил қилмоқда.