Оқ табассумни қандай тиклаш ва сақлаш керак?

Эстетик табассум замонавий жамиятда жозибадорликнинг муҳим омилидир. Табиий оқлигини йўқотган тишлар одамда психологик безовталик, ўзига ишончсизлик ҳисини туғдиради ва кўпинча стоматологга мурожаат қилиш учун сабаб бўлади.

Тишларнинг рангсизланиши турли хил омиллар оқибати бўлиши мумкин. Нима деб ўйлайсиз, оқ табассумни қандай тиклаш ва сақлаш керак?

Тиш рангсизланишига олиб келадиган кўплаб ташқи ва ички сабаблар мавжуд. Қуйидагилар улар орасида энг кенг тарқалганлари:

- кофе, чой, газланган ичимликлар. Рангли пигментлар аста-секин эмальга кириб боради ва унинг қорайишига олиб келади;

- чекиш;

- оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилмаслик. Тиш тозалиги учун нафақат профессионал чўтка ва паста, балки тиш иплари ва тиш оралиғи учун чўткадан ҳам фойдаланиш керак. Кўпчилик ушбу воситаларни эътиборсиз қолдиради, бу эsa эмальнинг табиий рангини бузадиган тошнинг пайдо бўлишига олиб келади;

- тиш ҳолатига таъсир қилувчи тизимли касалликлар: баъзи патологик ҳолатлар тиш рангини ўзгартиришга олиб келади;

- ирсий мойиллик;

- дори-дармонларни қабул қилиш. Баъзи фармацевтик воситалар тишларнинг рангини ўзгартиради;

- табиий ёшга боғлиқ ўзгаришлар: эмаль аста-секин ингичка бўлиб, сариқ ранг дентинни намоён қилади, бу бирликларнинг рангига таъсир қилади;

- муайян тиббий муолажалар: масалан, кимёвий терапия табиий тиш рангини ўзгартириши мумкин;

- тиш нервларининг шикастланиши. Асаб тўқималарига шикаст етказадиган жароҳатлар ёки муваффақиятсиз амалиётлар ҳам ранг ўзгаришига олиб келиши мумкин.

Табиий оқликни тиклаш усуллари

Бундай вазиятда стоматологлар водород пероксиддан фойдаланишга асосланган классик сайқаллаш технологияси вазиятни тўғрилашга ёрдам беришини айтадилар. Бундай формулалар хавфсиздир, қаттиқ тўқималарнинг тузилишига таъсир қилмайди ва тишларнинг рангини сезиларли даражада ўзгартира олади.

Муолажа албатта шифокор томонидан амалга оширилади. Ўз бошимчалик эса жиддий оқибатларга олиб келиши турган гап.

Муҳаббат Феруззода