Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
фото: news.myseldon.com
Олимлар COVID-19нинг янги штаммлари пайдо бўлиши шартларини аниқладилар

Потсдам университети олимлари коронавируснинг янги хавфли мутациялари пайдо бўлиш сабабини аниқладилар, бу ҳақда «medrxiv» сайти хабар бермоқда.

Тадқиқотчилар оммавий эмланиш ва карантин чоралари шароитида пандемиянинг ривожланиш моделини яратдилар. Шунингдек, улар Германия, AҚШ ва Исроилда яна бир юқумли касаллик тўлқини қачон бошланганини кузатдилар. Шу билан бирга, вируснинг ҳар бир мутацияси учун унинг юқумлилик даражаси ҳисобга олинди.

Натижада, мутахассислар вакцинация қўлланилмаса, бир йилда пандемия тўлқинларини келтириб чиқарувчи иккитадан ортиқ янги штаммларнинг пайдо бўлиши эҳтимоли тахминан 60% деган хулосага келишди.

Aввалроқ Германия ва AҚШ олимлари ДНКдан ташкил топган, вирусларни механик равишда тутиш ва сингдириш қобилиятига эга наноқопқонларни яратгани ҳақида хабар берилган эди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, ушбу усул янги турдаги коронавирусга қарши ишлайди.