Нега ёз фаслида сочларни фенда қуритиб бўлмайди?

Иссиқ кунларда қуёшдан ҳимояланиш учун нафақат юзингизга, балки сочларингизга ҳам алоҳида эътибор қаратасизми? Биз шунчаки кепка ёки шляпалар ҳақида гапирмаяпмиз!

Агар сочларингиз оч рангда бўлса, у ҳолда қуёш нурлари айнан сизнинг сочларингизга тўғридан-тўғри тушади. Натижада сочларингиз заифлашиб, қуриб кетади.

Шунингдек, қуёшнинг ультрабинафша нурлари соч таркибидаги меланинни парчалайди, бу эса ўз навбатида, соч рангига ҳам сезиларли даражада таъсир қилади.

Худди юз учун spf кремлардан фойдаланганингиз сингари ёз фаслида соч учун мўлжалланган турли мой, ниқоб ва спрейлардан фойдаланишни ҳам унутманг.

Бундан ташқари, жазирама иссиқ кунларда сочингизни ювгач, табиий йўл билан қуритишга ҳаракат қилинг, иложи борича фенлардан  фойдаланмаганингиз маъқул. Соч учун дазмол ва гафрилардан ҳам пастроқ ҳароратда фойдаланинг.

Офтобнинг заррин нурлари соч учун фақатгина зарарли деб айта олмаймиз, ўз навбатида қуёшдаги D витамин сочларимизни калъций билан таъминлаб, уларнинг мустаҳкам бўлишига ёрдам беради.