Нега аёлнинг қорни ёшга қараб катталашади?

Бу мавзу инсониятнинг гўзал жинс вакилларига тегишли... Айниқса, улар учун тана ҳажмининг ошиши, хусусан, белнинг кенгайиши сабабларини таҳлил қиламиз.

Стресс. Стресс остида ҳиссиётлар бўрони инсонда энергия қобиғининг бузилишини келтириб чиқаради, натижада организм вужудимизга ўзини ҳимоя қилишни буюради.  Тана ўз аъзолари учун қалқон яратади, яъни "қорин" ўсади.

Нотўғри овқатланиш ва ёмон одатлар. Витаминларнинг етишмаслиги мувозанатни келтириб чиқаради, бу эса ёғ тўпланишига, натижада ёғ тўқималари пайдо бўлишига олиб келади. Чекиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, тана мувозанатини ишдан чиқаради.

Жисмоний фаолият. Ёш ўтган сари ҳаракатлар сони камаяди. Кам ҳаракатланиш натижасида мушакларимиз яхши ривожланмайди, озиқ-овқатдан олинган калория сарфланмасдан "захирада" сақланади.