Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
aol.com
Nature Medicine: AstraZeneca ички қон кетиш хавфини оширади

AstraZeneca препаратлари ички қон кетиш, кўкариш ва тери тошмалари хавфини ошириши мумкин. 2,5 миллион доза вакцинанинг Шотландия аҳолисига таъсирини таҳлил қилган олимлар ушбу хулосага келишди. Бироқ коронавирус инфекцияси билан боғлиқ хавфлар мутаносиб равишда юқори дея қўшимча қилинмоқда. Тадқиқотни тавсифловчи мақола Nature Medicine илмий журналида чоп этилди.

«Илгари ножўя таъсир ҳақидаги хабарлар кичик гуруҳлар кузатувларига асосланган эди. Биз Шотландиянинг деярли барча эмланган аҳолисини ўрганиб чиқдик ва AstraZeneca вакцинаси аутоиммун касалликлар, қон қуйқалари ва ички қон кетиш ривожланиш эҳтимолини оширди», – деди тадқиқот муаллифларидан бири, профессор Aзиз Шайх.

Олимнинг таъкидлашича, ушбу ҳолатларда аҳоли гуруҳлари учун мутлақ хавф даражаси кичик бўлиб қолмоқда: коронавирус инфекцияси билан боғлиқ шунга ўхшаш асоратлар туфайли ўлим эҳтимолидан ўнлаб марта кам. Шунинг учун агар беморларда илгари қон айланиш тизимида муаммолар бўлмаган бўлса, тадқиқот натижалари эмланишдан бош тортиш учун кўрсатма сифатида қаралмаслиги керак, деб ҳисоблайди.