Молочница – келишидан кетиши қийин

Статистикага кўра, дунёда молочница билан безовталанмаган аёл йўқ экан. Касаллик Cандида замбуруғидан келиб чиқади. Улар ҳар бир аёлнинг танасида учрайди ва аксарият ҳолларда бу зарарсиздир. Бироқ, баъзи бир омилларга дуч келганида, бу қўзғатувчилар тажовузкор бўлиб қолади, бундай ҳолларда молочница ривожланади.

Одатда инфекция ривожланишига қуйидаги омиллар сабаб бўлади:

- иммунитет тизимининг заифлашиши;

- жинсий йўл билан юқадиган касалликлар;

- сурункали инфекциялар;

- ҳомиладорликни назорат қилувчи таблеткаларни қабул қилиш;

- антибиотиклар;

- қандли диабет;

- ҳомиладорлик.

Aёлларда молочницанинг биринчи аломатлари кўпинча ҳайз кўриш бошланишидан бир неча кун олдин пайдо бўлади:

- биринчи навбатда, жинсий аъзолар ҳудудида кучли қичишиш сезилади;

- жинсий аъзолар оч қизил рангга айланади;

- ташқи жинсий аъзолар шиллиқ қавати яллиғланади, оғриқ ҳисси пайдо бўлади.

Молочницани даволаш жараёнини бошлаш учун биринчи ўринда шифокорга мурожаат қилиш керак. Aгар сизнинг бу касалликни даволашда тажрибангиз бўлмаса ҳам, ташхисни аниқлаштиришингиз керак. Кўпинча, бошқа касалликлар шунга ўхшаш белгиларга олиб келиши мумкин.

Шифокорга ташриф буюришдан олдин биринчи аломатларда сизга баъзи қоидаларга риоя қилишингизни маслаҳат берамиз:

- бир муддат жинсий алоқадан бош тортиш;

- тез-тез истеъмол содаси қўшилган сувда касалланган аъзони ювинг. Бу қичишишни енгиллаштиради;

- аччиқ ва ширин овқатлар, шунингдек хамиртурушдан тайёрланган озиқ-овқат ва ичимликлардан воз кечинг.

Шаҳруза