Маникюр қоидалари

Ўсган ва парвариш қилинмаган тирноқ билан чиройли маникюрни тасаввур қилишнинг иложи йўқ. Шу сабабдан, тирноқлар саломатлигига ғамхўрлик қилиш ва уларни тўғри парвариш қилиш биринчи ўринда туриши керак. Бунинг учун сиз аввало тирноқни тўғри олишга эътибор қаратишингиз зарур.

1. Тирноқ ҳаммоми. Бунинг учун фақат илиқ сувдан фойдаланинг. Ва унга совун, денгиз тузи ёки эфир мойларини қўшишингиз мумкин.

2. Бармоқларингиз учун тоза сочиқ тайёрланг. 

3. Тирноқ мойи ёки мумлардан фойдаланинг. Улар тирноқни янада юмшатади. 

4. Энди ўткир бўлган махсус қайчи ёрдамида тирноқларни олишни бошланг. Жуда қаттиқ ва қўпол ҳаракат қилманг. 

5. Жараён якунида тирноқлар ва қайчини зарарсизлантиринг.

Ҳеч қачон тирноқ атрофидаги терини олиб ташламанг. Бу инфекцияни келтириб чиқариши мумкин.

Қўлингизни қаттиқ кимёвий моддалардан сақланг. Тозалаш ишларида резина қўлқоп кийинг. Тунда уйқуга кетишдан аввал эса намлантирувчи кремдан фойдаланишни унутманг.

Шаҳруза