Суд-тиббий экспертиза хулосаси: фуқаронинг ўлимига вакцина сабаб бўлмаган
i2.wp.com
Маликалар орзу қилган келишган шаҳзодага айланиш сири

Аёлларнинг эътиборини жалб этувчи эркаклардаги энг муҳим жиҳатлардан бири – бу уларнинг баланд бўйи, кенг елкалари ва барваста мушакларидир. Агар сиз бундай мушакларга эга бўлмасангиз, сира тушкунликка тушманг. Биз қуйида мутахассис тавсияларига таяниб, сиз учун тишимиз ковагида сақлаб қўйган бир нечта тавсияларимизни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Биласизми, мушакларни чиқарувчи машқларни бажаришда ўртача оғирликни қўллаш тавсия этилади.

Албатта тана учун комплекс машқларни бажармасдан туриб, қўл мушакларини ривожлантириб бўлмайди. Масалан, мушаклар учун тортиниш, битсепс, ва гантел кўтариш айни муддао.

Машқлар давомида оғирликни ошириш мушаклар ва мия орасидаги боғлиқликни ривожлантириб боради. Машғулотлар натижасини кўриш учун овқатланиш тартибига ҳам алоҳида эътибор қаратиш керак. Боиси, мушакларнинг чиройли чиқиши ва ўсиши учун организмга қўшимча калориялар керак.

Ҳаттоки кунига камида 8 соат ухлаш ҳам мушакларни чиқаришга ёрдам берар экан. Эркаклар севиб ўйновчи футбол ҳам бу борада жуда катта ёрдам беради, десак ишонасизми?

Қуйида айнан мушаклар учун махсус машқларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Аввало, 5-10 дақиқа қизиб олинг;

- Қўлларингизни олдинга чўзиб, 15-20 марта ўтириб-туринг;

- Кейин эса, штанга билан 5-8 марта ўтириб-туринг;

- 7-10 марта тортилинг;

- Брусда 10-12 марта отжимания қилинг;

- Қорин мушакларини чиқариш учун 15-20 марта пресс қилинг;

- Тик турган ҳолатда 5-8 марта штанга кўтаринг.

Умид қиламизки, юқоридаги тавсияларимиз аёллар орзусидаги келишган қоматга ва барваста мушакларга эга бўлишингизда сизга албатта ас қотади.

Эъзоза Илғорзода