Кўз ранги нимага боғлиқ ва у ўзгариши мумкинми?

Барча инсонлар оч кўк ёки жигарранг кўз ранги билан туғилади, кейинчалик кўз рангдор пардасининг охирги ранги шаклланади ва кўк кўзлилар қўнғирга, кулранг эса яшил ёки мавжуд бошқа рангга айланиши мумкин. Кўз ранги 20 ёшгача ўзгарган ҳолатларга ҳам гувоҳ бўлганмиз. Aммо бу нормадан кўра истисно ҳолатдир.

Кўзнинг охирги ранги ҳосил бўлиши меланин пигменти миқдорига боғлиқ. Унинг миқдори ирсиятга боғлиқ. Рангдор пардада меланин етишмаслиги сабабли альбинос инсонлар «қизил» (пушти) кўзларга эга.