Кўз нурини тиклаш учун машқлар

Кўз машқлари мушакларнинг зўриқишини юмшатиш, бош оғриғи, кўз қуриб қолиши ва бошқа чарчоқ аломатларини йўқотишнинг яхши усули ҳисобланади. Жисмоний машқлар кўз тўр пардасида қон оқимини яхшилайди.

Миопиядан қутулиш учун машқлар

Миопия – кенг тарқалган кўриш нуқсони. Ушбу патология билан тасвир тўр парда олдида ҳосил бўлади. Шу сабабли, одам яқинни яхши кўради, аммо узоқ масофани ёмон кўради. Дастлабки босқичларда сиз муаммодан халос бўлишингиз мумкин. Қуйидаги машқларни бажариш кифоя:

  1. Қовоқларни қаттиқ қисиб, кўзни юмиб очинг. Ҳар сафар очиб юмганингизда қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилинг. Машқни 5-10 марта такрорлаш керак.
  2. Саккизталик. «8» рақамини кўз ҳаракатлари билан чизинг.
  3. Вертикал, горизонтал, диагонал ва доираларни, шунингдек, тўғри чизиқлар ва бошқа шаклларни чизиш керак. Ҳаракатингиз диапазони иложи борича кенгроқ бўлсин, лекин кўзингизни чарчатманг.
  4. Ёй. Ушбу машқдан одатда камончилар кўз нурини сақлаб қолиш учун жуда кўп фойдаланишади. Ўз навбатида машқ ҳам камондан ўқ отишни эслатади. Қўлингизга ёйни эслатувчи бирор предматни олинг ва ўқ тортгандек ҳолатни бажаринг. Дастлаб, ёй учига қарайсиз, сўнг ёй қаратилган нуқтани мўлжал оласиз. Шу тартибда кўзингизни бир неча маротаба ёй учи ва мўлжалланган нуқтага қаратинг.

Ушбу машқлар кўз нурини қайтаришга 100%лик кафолат бермайди, аммо вазият янада ёмонлашишига йўл қўймаслиги аниқ.