Коронавирусга қарши 1 миллиард 970 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 371 489 янги ҳолати аниқланди. 8 745 нафар бемор вафот этди. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (03.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 171 миллион 675 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 691 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,942 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (28,307 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (16,545 миллиондан ортиқ).

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 970 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.