Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2021 йил 8 июнь ҳолатига кўра, 102362 (+199) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
4 нафари Андижон вилоятида,
4 нафари Бухоро вилоятида,
7 нафари Жиззах вилоятида,
14 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
2 нафари Наманган вилоятида,
12 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
5 нафари Сурхондарё вилоятида,
3 нафари Фарғона вилоятида,
1 нафари Хоразм вилоятида,
32 нафари Тошкент вилоятида,
110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Бухоро вилоятида 9 нафар,
Жиззах вилоятида 14 нафар,
Қашқадарё вилоятида 11 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 5 нафар,
Самарқанд вилоятида 23 нафар,
Сирдарё вилоятида 23 нафар,
Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
Фарғона вилоятида 7 нафар,
Хоразм вилоятида 7 нафар,
Tошкент вилоятида 30 нафар,
Тошкент шаҳрида 182 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98445 (+316) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 701 нафарни ташкил қилди.