Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2021 йил 9 июнь ҳолатига кўра, 102605 (+243) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
6 нафари Андижон вилоятида,
7 нафари Бухоро вилоятида,
27 нафари Қашқадарё вилоятида,
1 нафари Навоий вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
25 нафари Самарқанд вилоятида,
4 нафари Сирдарё вилоятида,
7 нафари Сурхондарё вилоятида,
13 нафари Фарғона вилоятида,
6 нафари Хоразм вилоятида,
33 нафари Тошкент вилоятида,
108 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Бухоро вилоятида 8 нафар,
Жиззах вилоятида 14 нафар,
Наманган вилоятида 4 нафар,
Самарқанд вилоятида 24 нафар,
Тошкент вилоятида 34 нафар,
Тошкент шаҳрида 107 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98592 (+191) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 702 нафарни ташкил қилди.