AirPop компанияси январь ойида Aktive+ деб номланган ақлли юз ниқобини синовдан ўтказиш учун тақдим этган эди. Куни кеча компания томонидан ушбу ноёб ниқобнинг тузилиши ва нархи ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.
Aktive+ ақлли ниқоби худди N95 ниқобига ўхшаш гумбаз шаклида бўлиб, бурун ва оғиз устидаги очиқ ҳаво нафас олишни бироз енгиллаштиришга имкон беради. Ниқобдаги юмшоқ эластик мато қулоқ илмоқлари билан юзга бириктирилган.
Aktivе+ юз ниқобини "ақлли" қиладиган нарса бу мато қатламига ўрнатилган Halo сенсоридир. Bluetooth Low Energy сенсори сизнинг нафас олиш тезлигингизни, ҳаво ҳажмини ва ниқобнинг ишлатилиш вақтини кузатиши мумкин.
Айни пайтда коронавирусдан ҳимояловчи ушбу смарт ниқобни AirPop Health онлайн-дўконидан 150 долларга сотиб олиш мумкин.