Коронавирус: юртимизда мудҳиш рекорд қайд этилди

2021 йил 19 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 120631 (+658) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 79 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 17 нафари Андижон вилоятида, 14 нафари Бухоро вилоятида, 67 нафари Жиззах вилоятида, 22 нафари Қашқадарё вилоятида, 15 нафари Навоий вилоятида, 38 нафари Наманган вилоятида, 63 нафари Самарқанд вилоятида, 23 нафари Сирдарё вилоятида, 62 нафари Сурхондарё вилоятида, 54 нафари Фарғона вилоятида, 18 нафари Хоразм вилоятида, 65 нафари Тошкент вилоятида, 121 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 465 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида Қорақалпоғистон Республикасида 23, Андижон вилоятида 57, Бухоро вилоятида 43, Жиззах вилоятида 50, Қашқадарё вилоятида 19, Навоий вилоятида 29, Наманган вилоятида 40, Сирдарё вилоятида 94, Сурхондарё вилоятида 71, Фарғона вилоятида 50, Хоразм вилоятида 34, Тошкент вилоятида 53,

Тошкент шаҳрида 86 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 115514 (+649) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 805 нафарни ташкил қилди.