Кўрганингиз мутант одамларми ёки ғайриоддий патология?

Гипертрихоз

Гипертрихоз - бу нормал деб ҳисобланмайдиган жойларда, масалан, юзда ортиқча соч ўсиши. Кўпинча эркаклар гипертрикоздан азият чекишади, аммо баъзида бу касаллик аёлларда ҳам учрайди.

Туғма гипертрихоз даволанмайди, аммо, бахтга кўра, бугунги кунда ортиқча сочлардан ҳеч бўлмаганда вақтинча халос бўлишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Мексикалик Хесус Асевес сингари актёр эса аномалиядан фожиа қилмайди ва тўлиқ ҳаёт кечиришда давом этади.

Aргироз

Ушбу касаллик танадаги кумуш зарралари ёки унинг бирикмалари чўкиши натижасида юзага келади. Натижада, инсон териси кумушранг ёки кўкиш-кулрангнинг қайтарилмас пигментациясига эга бўлади. Aргирознинг ривожланиши кумуш таркибга эга маҳсулотларни назоратсиз фойдаланишда юзага келиши мумкин ва бу ҳолат ушбу металлни ишлаб чиқаришда меҳнат қиладиган ишчилар орасида ҳам кузатилган.

Бу каби инсонларнинг энг машҳури бу мультфильм қаҳрамонига ўхшашлиги учун Ота Смурф лақабига эга бўлган америкалик Пол Карасон эди. Эркак дерматитни даволашга уриниб, коллоид кумушни узоқ муддат қабул қилгандан сўнг том маънода кўк рангга айланган.

Чет эл акценти синдроми

Ушбу синдромнинг келиб чиқиш сабаблари аниқ эмас, аммо бош мия шикастланиши, инсульт ёки бош миядаги ўсма натижасида юзага келиши мумкинлиги таъкидланган. Ушбу синдромга чалинган инсон она тилида гапиришни давом этади, лекин унинг талаффузи шунчалик ўзгариб кетадики, атрофдагилар уни бегона акцент билан гапиради деб ўйлашади.

Организмдаги бу ўзгаришнинг ўзи ҳаёт учун хавфли эмас, лекин инсонлар ўз мамлакатларида ўзларини бегонадек ҳис қилишларини ва бошқаларнинг тушунмаслиги, баъзан эса масхара қилишлари туфайли улар қийналаётганликларини таъкидлашади.