Кўплаб юртдошларимиз ишонч билдирган "Спутник V" вакцинаси яна олиб келинди

Бугун тунда юртимизга Россиядан "Спутник V" вакцинасининг  70 минг дозалик 1-компоненти, 20 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди. 

Юртимиздаги  "Спутник V" вакцинаси захираси 370 минг дозага етди.  

Жами вакцина захирамиз 7 миллион 530 минг дозани ташкил қилмоқда. Улардан 660 минг дозаси AstraZeneca, 6,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидир.

14-июль ҳолатига кўра, 5 миллион 275 минг доза вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилган.